ЖЧ—2018 3-саралаш босқичининг 1-туридан жой олган Ўзбекистон ва Сурия термалари ўйини учун мезбонлар таркиби аниқ бўлди, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.
Дарвозани «Пахтакор» клуби аъзоси Александр Лобанов эгаллади.
«Локомотив»нинг марказий ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев миллий терма жамоага ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб ёрдам беради, «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров эса бош жамоада сўнгги ҳимоячи бўлиб ўйнайди. Ҳимоядан, шунингдек, Анзур Исмоилов ва Виталий Денисов жой олди.
Майдон марказий миллий терма жамоанинг уч етакчиси ҳаракат қилади: Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров. Ҳужумчи Игорь Сергеевнинг ортида Элдор Шомуродов ҳамда Сардор Рашидов тўп суради.
Изоҳ (0)