Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинонинг йиллик маоши 1,5 миллион Швейцария франки (тахминан 1,37 миллион евро)ни ташкил этади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, ФИФА бош котиби Фатма Самуранинг филлик маоши 1,3 миллион Швейцария франки (1,19 миллион евро)га тенг.
Жанни Инфантино 2016 йилнинг 26 февраль куни ФИФА президенти этиб сайланганди. Швейцариялик ташкилот тарихидаги тўққизинчи президентга айланди.
Май ойи ўрталарида ФИФАнинг конгрессида Жанни Инфантино Фатма Самурани ташкилот бош котиби этиб тайинлади. У мазкур лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Изоҳ (0)