Япониянинг Иватэ префектурасидаги Иваидзуми шаҳрида жойлашган қариялар уйида дарёларнинг тошқинини келтириб чиқарган «Лайонрок» тўфони оқибатида 9 нафар пенсионернинг жасади аниқланди. Бу ҳақда префектура полицияси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қариялар уйида яшовчиларнинг ўлими сабаби аниқланмаган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот ходимлари иш олиб бормоқда.
Аввалроқ табиий офат оқибатида сув остида қолган қўшни Кудзи шаҳрида қария аёл ҳалок бўлганди.
«Лайонрок» тўфони туфайли мамлакатда 110 та ички рейс қолдирилди, мактабларда дарслар бекор қилинди. Табиий офат аҳолининг оммавий эвакуация қилинишига ҳам сабаб бўлди.
Изоҳ (0)