Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама Хитойда ўтадиган G20 саммитида тўлиқ форматда ўзаро учрашув ўтказиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Айни пайтда улар орасида бирор-бир тўлиқ форматли учрашув ўтказилиши режалаштирилмаган», — тасдиқлади у.
Шу билан бирга, Песков Путин ва Обама саммит доирасида музокара ўтказиш имкониятига эга бўлишидан умид билдирди.
Илгарироқ у икки давлат раҳбари саммит доирасида ҳар қанақасига учрашишини, аммо икки томонлама учрашув режалаштирилмаганини таъкидлаб ўтган эди.
Изоҳ (0)