Футзал бўйича ЖЧ—2016 беллашувларига ҳал қилувчи тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон термаси Португалиянинг Порту шаҳрига етиб келди.
Эронда мамлакат бош жамоасига қарши икки учрашув ўтказиб, ҳар иккисида ҳам имкониятни бой берган Хосе Мария Мендес жамоаси 1 сентябрь куни Порутагалия, 2 сентябрь куни Испания билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Португалиядан кейин Ўзбекистон термасини бош мураббий Мендеснинг ватани Испанияда уч кунлик йиғин кутиб турибди. 6 сентябрь куни Колумбияга етиб борадиган жамоа, эртаси куни Италия термасига қарши сўнгги ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
ЖЧ—2016 нинг очилиш ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси 10 сентябрь куни Панамага қарши кураш олиб боради.
Изоҳ (0)