Лондоннинг «Челси» клуби аъзоси Эден Азар жамоадоши Н‘Голо Канте шаънига илиқ фикрлар билдириб, уни каламушга қиёслади, деб хабар берди Daily Mail’га асосланиб «Championat.asia».
«У бизга ишонч бағишлайди. Ортимизда ишончли ўйинчи борлигини билганимиз учун ҳам қўрқмай тўп сурамиз», — деб таъкидлаган бельгиялик футболчи.
«Канте фантастик футболчи. У каламуш каби ҳамма ерда пайдо бўлади. Энг яхшилар билан ўйнаш ёқимли», — деди Эден Азар.
Ўтган мавсум «Лестер» билан Англия чемпионлигини қўлга киритган Канте 30 миллион фунт-стерлинг эвазига Лондон клубига кўчиб ўтганди.
Изоҳ (0)