Испаниянинг «Барселона» клуби навбатдаги харидни амалга ошириб, «Валенсия» аъзоси Пако Алькасерни ўз сафига қўшиб олди. Бу борадаги хабар «Барселона» расмий сайтида эълон қилинди.
Алькасернинг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилди. Унинг янги клубдаги бадал пули эса 100 миллион евро қилиб белгиланди.
Пако Алькасер «Барселона» билан шартномага имзо чеккан куни ўзининг 23 ёшини қарши олганди.
«Валенсия» клуби мураббийлар штаби жамоа сардори ҳисобланган Пако Алькасерни қўйиб юборишни истамаганди, бироқ унинг ўзи «Барселона»да тўп тепиш истагини билдирди.
«Кўршапалаклар» мухлисларининг бунга муносабати ўзини узоқ куттирмади. Улардан бири Алькасер исми ёзилган футболкани ёқиб юборди.
«Валенсия» Алькасерни «Барселона»га сотиб, эвазига Мунир Эль-Хаддадини ижарага олгани айтилган.
Маълумот учун, Пако Алькасер ўтган мавсум «Валенсия»нинг Ла Лигадаги 34 та ўйинида иштирок этиб, 13 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширганди.
Изоҳ (0)