Марко ван Бастен йил охирида Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Данни Блинднинг ёрдамчиси лавозимини тарк этиб, ФИФАда ишлай бошлайди. Бу ҳақда, Нидерландия қироллик футбол иттифоқи матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ван Бастеннинг ўзи фаолиятини Нидерландия термасининг Люксембург жамоасига қарши 13 ноябрда ўтадиган учрашувига қадар давом эттиришини билдирди.
«Ўйлайманки, ФИФАда ишлаш улкан шарафдир, — деди 51 ёшли собиқ футболчи. — ФИФА янгиланиш ва ислоҳотлар остонасида турибди ва менинг футбол қоидалари, ҳакамлик ва ривожланиш дастури сингари масалалардаги ғояларимдан фойдаланмоқчи. Мен Блинд билан жорий йилнинг охирги саралаш учрашувига қадар ишлаб туришга рози бўлдим».
Изоҳ (0)