Норвегия расмийлари қироллик ҳудудига 2015 йилда кириб келган 15 минг нафаргача бошпана сўровчини мамлакатдан чиқариб юборишига тўғри келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўтган йили Норвегияда бошпана тақдим этиш сўралган 31 минг мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ундан аввалги бир неча йилларда 10 мингдан ошмаган.
Норвегия Иммиграция масалалари бўйича бошқармаси раҳбари Фруде Форфангнинг сўзларига қараганда, бу мурожаатларнинг ярмига яқини қаноатлантирилади. Бошқармадан рад жавобини олган 12 мингдан 15 минг нафаргача киши ватанига ёки Норвегияга келган мамлакатига қайтариб юборилади.
«Уларнинг аксариятини қайтариб юборилишига қай тарзда эришиш, буни ихтиёрий ёки мажбурий тартибда амалга ошириш бошқарма кун тартибининг асосий масалаларидан бири бўлади. Тажрибадан бу қийин кечишини биламиз», — деди Форфанг.
Изоҳ (0)