А серия. Турин клублари учун аталган тур Милан ва Рим шаҳри жамоаларининг очко йўқотишига олиб келди
Футбол бўйича Италия А сериясида 2-тур беллашувлари ўз якунига етди. Унга кўра очко йўқотмаган клублар 4 та қолди: «Женоа», «Сампдория», «Ювентус» ва «Сассуоло».
Римда «Лацио» меҳмони бўлган Италиянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» Сами Хедиранинг ягона голи эвазига муваффақият қозонди. Туриннинг бошқа бир клуби «Торино» эса «Болонья» дарвозасига 5 та гол урди.
Милан шаҳри клублари 2-турда очко йўқотди. «Интер» ўз майдонида «Палермо»ни мағлуб эта олмаган бўлса, «Милан» сафарда «Наполи»дан енгилди — 2:4.
Мавсумни йирик билан бошлаб, кейинроқ Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан қолиб кетган Римнинг «Рома» клуби 2-турга келибоқ очко йўқотди.
Италия А серияси 2-тур беллашувлари 27 август, шанба
Изоҳ (0)