Россия фанлар академияси Моддий маданият тарихи институти экспедицияси Тамань ярим оролида милоддан аввалги IV асрга мансуб қишлоқ хўжалиги турар-жойи қолдиқларини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тадқиқотлар антик қишлоқда истиқомат қилувчилардан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобига жавоб берувчи амалдор бўлганини кўрсатди.
Жумладан, археологлар қабрлардан бирида одатий ашёлар — сопол буюм синиқлари, тош, шиша ва металл безак буюмларидан ташқари, шаҳар амалдорларининг тамғаси излари сақланиб қолган ўлчов хуми ҳам топди.
Тахминларга кўра, амалдор шу хум ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ўлчаган. Бу солиқ ҳажмини белгилаш вазифасини бажарган ёхуд қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи кишиларнинг шахсий ҳисоб-китобларида асқатган бўлиши мумкин.
Тадқиқотлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)