Туркия жанубида рўй берган ЙТҲ оқибатида саккиз киши, шу жумладан, болалар ҳалок бўлди. Микроавтобуснинг жарликка қулаши оқибатида яна 18 киши жароҳат олди, деб маълум қилади «ТАСС» CNN Turk телеканалига асосланиб.
Воқеа Хатай вилоятининг Яйладоғи туманида содир бўлди. Тоғ йўлида микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарди, бунинг оқибатида транспорт 30 метр баландликдан жарга қулади.
Йўловчиларнинг кўпчилиги Сурия фуқаролари эди.
Изоҳ (0)