27 август, шанба куни Ниҳол мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора ўғил фарзанд кўрди. Бу ҳақда MyDay хабар бермоқда.
Бу икки хонанданинг ижоди, уларнинг муҳаббат тарихи кўп вақт мухлислари эътиборида бўлган, тўйларини эса кўпчилик ўзлари каби интизорлик билан кутган. 2015 йилнинг 21 ноябрида оила қурган икки ёш эндиликда ота-она бўлди.
Бу ҳақда бир муддат аввал Нигора Instagram’даги шахсий саҳифасида қуйидаги сўзлар орқали маълум қилди: «Аллоҳга шукур, она бўлдим!».
Изоҳ (0)