Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 31 августга қадар Босфорни кесиб ўтувчи учинчи кўприкдан ўтиш барча транспорт воситалари учун бепул бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у Истанбулда Явуз Султон Селим кўпригининг ишга туширилишига бағишланган тадбирда маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Кўприк учун сарф-харажатлар кичик бўлмади, бироқ биз адолат билан йўл тутамиз. 31 август кечасига қадар у орқали ўтиш бепул бўлади. Шу кўприк туфайли бундан кейин юк машинаси ва автобуслар шаҳар ташқарисига чиқмайди», — деди у.
Ҳозирги пайтда кўприк расман очилган. Уни очиш тасмасини Эрдўғоннинг ўзи, бош вазир Биноли Йилдирим, ҳукумат аъзолари, шунингдек, чет эллик меҳмонлар кесди.
Бир неча минглаб киши тадбирда томошабин сифатида иштирок этди.
Изоҳ (0)