Хитойлик аёл ўзини 305 ёшли император Цяньлун деб таништирган қаллобга ва унинг шеригига 7 миллион доллар бериб юборди. Бу ҳақда, South China Morning Post нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, эркак уни «ҳаёт эликсири»дан ичиб, 305 га кирганига ишонтирган. Дастлаб аёл 2 миллион юанга (300 минг доллар бериб) нефритли ҳайкалчалар сотиб олди, бу ҳайкалчалар гўёки императорга «хазинани муздан халос этиш»га ёрдам бериши лозим эди.
Иккинчи қаллоб ўзини тижоратчи Жорж Сороснинг шогирди деб таништирган эди. 2014 йил майида у аёлни шубҳали бизнесга 15 миллион юань инвестиция киритишга кўндирган, тўрт ойдан сўнг эса Шэньчжэнда очилган технологик фирмага инвестиция киритиш баҳонасида ундан яна 30 миллион юань олган.
Қаллоблар аёлдан алдов йўли билан олинган пулларни ошкорасига уйлар, машиналар ва гиёҳванд моддаларга сарфлагани боис қўлга олинди. 25 декабрь куни Шэньчжэнь суди уларни айбдор деб топди, лекин ҳукм ҳали ўқилмади.
Изоҳ (0)