25 август куни Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Наньтун шаҳридан илк контейнерли поезд Афғонистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда, «Синьхуа»га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
84 контейнер ортилган поезд Хитойни Марказий Осиё билан боғлайдиган доимий сервисга старт берди, дейилади хабарда. Поездлар ушбу йўналиш бўйича ойига икки марта юра бошлайди.
Наньтундан Ҳайратон кўпригигача бўлган масофа, мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 15 кун вақт олади.
Изоҳ (0)