Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларидан қайтган икки нафар ҳиндистонлик спортчи қизда чўчқа гриппи аниқланди, улар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда NDTV’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Рио–2016 Олимпиадасининг марафон баҳсларида иштирок этган Орчаттери Жаишанинг қон таҳлилида чўчқа гриппи номини олган H1N1 вируси аниқланди ва у шифохонага ётқизилди.
Аввалроқ шифохонага бошқа бир енгил атлетикачи, Рио–2016 нинг 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсларида қатнашган Судха Сингх ётқизилганди. Риодан юқори ҳарорат билан қайтган Сингх Зика вируси тахмини билан шу заҳоти касалхонага ётқизилди. Аммо таҳлил натижалари спортчи H1N1 вирусидан азият чекаётганини кўрсатди. Жаиша ва Сингх олимпия шаҳарчасидаги уйда бирга яшаган.
Шифокорлар енгил атлетикачи қизлар билан мулоқотда бўлган ва Риода уларга яқин яшаган Ҳиндистон термасининг бошқа аъзоларини ҳам тиббий кўрикдан ўтказмоқчи.
Изоҳ (0)