Россиянинг Қозон шаҳрида «Бизнес Online» газетаси спорт бўлими бошлиғи Айрат Шамиловнинг машинасига ўт қўйиб кетилди. Журналист «Ростов» футбол жамоасининг собиқ мураббийи Қурбон Бердиев ҳақида шовшувли материаллар тайёрлаб келаётган эди, деб хабар беради «Чемпионат».
Воқеа жойига етиб келган полиция машинага ўт қўйилганини тасдиқлади.
«Бизнес Online» саҳифаларида ва ижтимоий тармоқларда Шамилов Қурбон Бердиевни кескин танқид қилар, уни ортиқ даражада катта харажатларда айбларди.
Изоҳ (0)