АҚШнинг Питтсбург шаҳрида (Пенсильвания штати) автоном бошқарувдаги Uber автомобиллари пайдо бўлди. TJournal’нинг билдиришича, техник жиҳатдан бундай машиналар ҳали тўлиқ ҳайдовчисиз эмас — ҳайдовчи ўрнида бир киши ўтириб, автомобиль фаолиятини назорат қилади ва мураккаб вазиятларда бошқарувни ўз қўлига олишга тайёр бўлади.
Кўчаларда бундай таксиларни кўра бошлаган питтсбургликлар айрим фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлади.
Суратларга кўра, Uber автоном таксилари Ford машиналаридир. Илгарироқ такси сервиси унинг шаҳардаги таксопарки Volvo машиналаридан иборат бўлишини ваъда қилган эди.
Изоҳ (0)