Туркияда мухолиф Халқ Республикачи партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлига уюштирилган суиқасд чоғидаги отишма пайтида жандармерия ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Айни пайтда ҳеч қандай муаммо йўқ. Хавфсизлик ходимлари мени воқеа жойидан олиб чиқди. Бошидан оғир яраланган бир жандарм ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот органларининг икки вакили енгил жароҳат олди», — деди Қиличдорўғли канал эфирида.
Айтилишича, дастлаб суиқасд уюштирувчилар Қиличдорўғлининг конвойига қарата ўт очган, сўнг унинг ўзи ўтирган машина ўққа тутилган.
Изоҳ (0)