Россия президенти Владимир Путин Қуролли кучларнинг жанговар шайлиги бўйича тўсатдан текшириш ўтказиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Текшириш Жанубий, Ғарбий ва Марказий округлар, шунингдек, Шимолий флот ҳамда Ҳаво-космик кучлар ва Ҳаво-десант қўшинлари Бош қўмондонликларида ўтказилади.
«Бугун Россия Қуролли кучлари олий бош қўмондонининг қарори билан навбатдаги тўсатдан текшириш бошланди. Жанубий округ қўшинлари, Ғарбий ва Марказий ҳарбий округлар, Шимолий флот, Ҳаво-космик кучлар Бош қўмондонлиги ва Ҳаво-десант қўшинлари қўмондонлиги куч ва воситаларининг бир қисми Москва вақти билан 7:00 да ‘Тўлиқ’ жанговар шайлик ҳолатига келтирилади», — деди Шойгу.
Унинг сўзларига қараганда, тўсатдан текшириш қўшинларнинг танг вазиятларга йўл қўймаслик имкониятини кўрсатади.
Текшириш 25—31 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)