Каталониянинг «Барселона» клуби ўзи учун янги дарвозабон харид қилди, деб хабар берди «Чемпионат».
Амстердамнинг «Аякс» клуби дарвозабони Яспер Силлессен «Барселона» билан беш йиллик шартномага имзо чекди. Бу трансфер каталон клуби учун 13 миллион еврога айланди.
Яспер 26 август куни расман таништирилади. У «Барселона»да ишончни оқлай олса, клуб «Аякс»га қўшимча яна 2 миллион евро ўтказиб беради. Дарвозабоннинг товон пули эса 60 миллион евро туради.
Силлессен жорий мавсум 6 та беллашувда иштирок этган бўлиб, жами 10 та гол ўтказиб юборди. Хусусан у Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш йўлидаги ўйинда «Ростов»дан 2 та ўйинда 5 та гол қабул қилиб олди.
1989 йилда туғилган дарвозабон Голландия терма жамоаси шарафини 30 та ўйинда ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)