Бугун, 24 август куни енгил атлетикачи Илья Тяпкин, курашчилар Айсулув Тинибекова, Арсен Эралиев, Магомед Мусаев, юнон-рум курашчилари Жанарбек Кенжаев ва Руслан Сарев Рио-де-Жанейродан Қирғизистонга қайтди. Бу ҳақда K-News хабар берди.
Ўз чиқишларини таҳлил қила туриб спортчилар қирғизистонликлардан узр сўради. Нутқ сўзлаган Арсен Эралиев кўз ёшларини тия олмади.
«Биз охиригача тайёр эмас эдик. Менга ишонганларнинг барчасидан узр сўрайман», — деди спортчи.
«2012 йилда ёш эдим ва ушбу Ўйинларга яхши тайёргарлик кўриб, энг яхши натижа кўрсатаман деб ўйлагандим. Менга ишониб, қўллаб-қувватлаганларнинг барчасидан узр сўрайман», — дея қўшимча қилди Айсулув Тинибекова.
Изоҳ (0)