Польшалик диск улоқтирувчи Петр Малаховский уч ёшли болакай қиммат операцияга муҳтож эканини билганидан сўнг Рио–2016 Олимпиадасида қўлга киритган кумуш медалини сотди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Олимпия медалини сотиш қарори ҳақида спортчи Facebook’даги саҳифасида эълон қилди ва уни кимошди савдосига қўйди. Харидор тезда топилди: Малаховскийнинг кумуш медали 126 минг долларга сотилди.
Ушбу маблағ Олек исмли болакайнинг даъволанишига сарфланади. Болакай кўзининг тўр пардасида кам учрайдиган хавфли ўсимта аниқланган ва агар операция қилинмаганда, у кўзларидан айрилган бўларди.
Петр Малаховский, шунингдек, бошқаларни ҳам саховатли бўлишга ва қилган ишидан ибрат олишга чақирди.
Изоҳ (0)