Финляндиянинг Оулу шаҳрида хаёлий гитарани чалиш бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўтган йили мусобақа ғолиби деб Россия вакили Кирилл Блюменкранц тан олинган эди. Жорий йилда у ўз унвонини ҳимоя қилишга уринади.
Оулуга жами 12 мамлакатдан 24 иштирокчи ташриф буюрди. Энг кекса иштирокчи — канадалик мистер Боб 25 август, квалификация куни 73 ёшга тўлади.
Энг яхши кўрсаткич эгалари 26 август куни финал босқичида куч синашади. Финал иштирокчилари ҳар бири 60 секунд давом этадиган икки композициянинг чалинишини хаёлий гитарада кўрсатиб бериши лозим. Биринчи мусиқани иштирокчининг ўзи танлайди, иккинчисини эса жюри аъзолари белгилайди.
Мусобақа ғолибига финляндиялик усталар томонидан ясалган ҳақиқий гитара совға қилинади.
Изоҳ (0)