КХДРнинг уч фуқароси Сариқ денгиз орқали сув чегарасини кесиб ўтиб, Жанубий Корея ҳукуматидан бошпана сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, уларни денгиз қоровули хизмати қутқариб олган.
«Бу одамлар дарҳол биз томонга ўтиш ниятини билдирди», — деди «Рёнхап» агентлигининг ҳукуматдаги манбалари.
Воқеа 7 август куни Инчхон порти яқинида содир бўлди. Қутқариб олинган Шимолий Корея фуқаролари махсус хизматлар қўлига топширилди.
Изоҳ (0)