Арманистон Гумри шаҳрида Аветисян оиласи аъзоларини ўлдирган россиялик ҳарбий Валерий Пермяков бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суд эшитувлар чоғида Пермяков болаларни «шовқин туфайли» ўлдирганини тан олди.
Тергов версиясига кўра, 2015 йилнинг 12 январь куни аскар Гумридаги ҳарбий базадан қочиб, Аветисян оиласининг барча аъзоларини автоматдан отиб ташлаган. Уларнинг уйидан олти кишининг жасади топилган. Яраланган олти ойлик бола кейинчалик шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)