Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 20-туридан жой олган 3 та беллашув бошқа санага қолдирилди, деб хабар берди ПФЛ расмий сайти.
Бунда гап «Пахтакор» — «Қизилқум», «Олмалиқ» — «Бунёдкор» ва «Машъал» — «Локомотив» ўйинлари ҳақида бормоқда.
Тошкент шаҳри клублари миллий терма жамоага 3 ва ундан кўпроқ футболчисини тақдим этгани учун, тур ўйинини бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эди. Бу ҳолат регламентнинг 4-банд, 4.24-пунктида кўрсатиб ўтилган.
20 август санасидан бошланган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғини учун «Пахтакор»нинг 6, «Локомотив»нинг 4, «Бунёдкор»нинг эса 3 нафар футболчисини таклиф қилинганди.
Изоҳ (0)