Ўзбекистонлик таэквондо устаси Никита Рафалович Рио—2016 Олимпиадасидаги биринчи жангини тунислик Уссама Уеслатига қарши ўтказди.
Турнирнинг 1/8 финали босқичи доирасида татамига чиққан Никита Рафалович асосий вақтда 8:8 ҳисобида дуранг қайд этди. Натижада ҳакамлар олтин очко қоидасини ишга туширди.
1:7 ҳисобида ортда бора туриб, якунда ҳисобни тенглаштирган Никита, олтин очко жангида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди.
Изоҳ (0)