Америкалик актёр ва культуризм устаси Арнольд Шварценеггер Гонконг халқига ривожланишнинг мувозанатга солинган йўлидан боришни маслаҳат берди, бунда ақлий ва жисмоний кучнинг мутаносиблиги муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Голливуд юлдузи Гонконгга Classic Asia Multi-Sport Festival спорт хилма-хиллиги фестивалида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.
«Одам қабрга тушмагунига қадар ўз танаси устида ишламоғи лозим. Ақлий кўникмаларни машқ қилдириш ҳам бундан кам аҳамиятга эга эмас», — деди у аудиторияга мурожаатида.
Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир кишининг олдида танлов туради — яшамоқ ёки мавжуд бўлмоқ.
«Сиз ҳар кеч ойна қаршисида туриб, ўзингизга ‘Бугун мен кўп нарса ўргандим’ дея олишингиз керак», — сўзида давом этди актёр.
У ҳозир ҳам эрталаб 05:00 да туришини ва спорт залида шуғулланишини маълум қилди.
Изоҳ (0)