Рио–2016 Олимпиадасининг 1000 метрга каноэда эшкак эшиш баҳсларида иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлган молдовалик каноэчи Сергей Тарновский допинг намунаси ижобий чиққани учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Moldsport.com» хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон вакили Герасим Кочнев иштирок этиб, 4:04,20 дақиқа қайд этган ва саккиз спортчи орасида еттинчи натижани қайд этганди.
Изоҳ (0)