Бангладешда ҳинд сериали туфайли келиб чиққан баҳс оммавий пичоқбозликка сабаб бўлди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Хабиганж тумани аҳолиси «Киранмала» номли машҳур сериални томоша қилиш учун Дхол қишлоғи ресторанида тўпланди.
Сериални кўриш чоғида икки эркак эпизодда айтиб берилган воқеа юзасидан баҳслашиб қолди, бу баҳс бироздан сўнг муштлашувга кўчди. Жанжал секин-аста оммавий тўполонга айланиб кетди, унинг иштирокчилари пичоқ ва таёқлар билан бир-бирига азият етказди.
Оммавий муштлашувни тўхтатиш учун полиция ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди. Тўполонда юздан ортиқ одам жабрланди, уларнинг 15 нафари шифохонага ётқизилди.
«Киранмала» бенгал тилида олинган ҳинд сериали бўлиб, унда бош қаҳрамон бўлмиш малика дунёни қутқариши ҳақида ҳикоя қилинади.
Изоҳ (0)