Рио–2016 Олимпиада ўйинлари футбол турнирининг финал учрашувида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.
Дастлабки ярим финалда Бразилия олимпия терма жамоаси Гондурас футболчиларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи ярим финалда Германия Нигерияни 2:0 ҳисобида таслим қилди.
21 августга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган финал беллашувида Бразилия футболчилари ўз тарихида илк бор Олимпиада чемпионлиги учун Германия билан куч синашади.
Рио–2016 Олимпиадасининг бронза медали учун Нигерия ва Гондурас олимпия терма жамоалари баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 20 август кунига белгиланган.
Рио–2016, футбол турнириЯрим финал беллашувлари
Изоҳ (0)