Гарри Поттер ҳақидаги машҳур франшизанинг саккиз китоби муаллифи Жоан Роулинг тез орада сеҳргарлик дунёсининг салбий жиҳатларига бағишланган қисқа ҳикоялардан иборат учта тўплам чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Pottermore сайти вакилларининг маълум қилишича, ҳикоялар 6 сентябрда электрон шаклда чиқарилиб, қиймати 3 долларга яқин бўлади. Ҳар бир асар тахминан 20—30 саҳифадан ташкил топади.
Биринчи тўплам «Ҳокимият, сиёсат ва безор қиладиган полтергейстлар» (Power, Politics And Pesky Poltergeists) асосан профессор Долорес Амбриж ва профессор Гораций Слизнортнинг Волан-де-Мортнинг Хогвартсдаги келажаги билан боғлиқ алоқаларига бағишланган.
Иккинчи тўплам «Хогвартс: Тўлиқсиз ва Шубҳали раҳбарият» (Hogwarts: An Incomplete and Unreliable Guide) сеҳрли мактабнинг хилват бурчаклари, шарпалар ва Шляпага бағишланган.
Учинчи тўплам «Қаҳрамонлик, оғир синовлар ва хавфли хоббилар» (Heroism, Hardship and Dangerous Hobbies) Минерва Макгонагалл ва Римус Люпин ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)