«Манчестер Сити» жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро «Стяуа»га қарши (5:0) кечган Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинида учта гол киритишга муваффақ бўлди ва шу орқали жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.
«Sports.uz»нинг хабар беришича, аргентиналик футболчининг голлари сони янада кўпроқ бўлиши мумкин эди. Биринчи бўлимнинг 9 ва 22-дақиқаларида Агуэро иккита пенальтини йўққа чиқади.
Дастлабки 11 метрлик жарима зарбасини «Стяуа» дарвозабони қайтарди. Иккинчи ҳолатда эса аргентиналик футболчи тўпни дарвоза тўсини устидан йўллади.
Изоҳ (0)