ИШИД террорчилик гуруҳи Сурия армияси назорати остида бўлган Алеппо шаҳрининг аҳоли турар-жой ҳудудларида кимёвий қурол қўллади. Бу ҳақда 16 август, сешанба куни Эроннинг Press TV телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Телеканалнинг маълум қилишича, террорчилар хантал газини қўллаган.
Ҳужум оқибатида камида 20 киши жабрланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)