Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан кейин ишдан ҳайдалган Turkish Airlines авиакомпанияси собиқ топ-менежери Коскун Қилич судга даъво аризаси билан мурожаат қилди, деб ёзади «РБК» Bloomberg’га таяниб.

Фото: «Planespotters.net»

Фото: «Planespotters.net»

Қиличнинг фикрича, уни «мутлақо адолатсиз тарзда» ишдан бўшатишган ва у миллий авиакомпания уни қайтадан ишга қабул қилишини ёки унга товон пули тўлашини талаб қилмоқда. У, шунингдек, авиаташувчи унинг ишдан ҳайдалиши ходимларни оммавий «тозалаш» билан боғлиқ бўлмаганини тасдиқлашини истаяпти.

«Turkish Airlines бизни сабабларни очиқламасдан ишдан ҳайдаши обрўмизга зарар етказади, чунки биз худди террорчилик ташкилотига алоқадордек тасаввур пайдо бўлади», — дея аниқлик киритди Қилич.

Туркияда 16 июлга ўтар кечаси содир бўлган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, мамлакатда 81 мингдан ортиқ киши ишдан бўшатилди ёки четлатилди. Улар орасида судьялар, аскарлар ва давлат хизматчилари бор. 11 август куни эса Туркияда таълим соҳасидаги 27 мингдан зиёд киши ишдан четлатилди. Буларнинг барчаси Анқара исён «илҳомчиси» деб ҳисоблайдиган Фатхулла Гюлен тарафдорларидан халос бўлиш мақсадида амалга оширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
Пентагон АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий можаро бошланиши эҳтимолини баҳолади