Швеция жанубидаги Мальмё шаҳрида 16 августга ўтар кечаси 12 машинага ўт қўйиб юборилди. Бу ҳақда, маҳаллий Sydsvenskan газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция вакили Анна Йоранссоннинг сўзларига қараганда, ўт ўчириш хизмати тун бўйи бутунлай банд бўлган. Полиция шаҳар патрулига вертолётни сафарбар этди, аммо бу ҳозирча қонунбузарликлар ва ўт қўйишларнинг тўхташига олиб келмаяпти.
Ёз бошидан буён Мальмёда жами 105 машина ёқиб юборилди.
Изоҳ (0)