Рио—2016 Олимпиадасининг оғир атлетика спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ва -105 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Руслан Нуриддинов мамлакат терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим қилди.
Ўзбекистонлик спортчи ўзининг муваффақиятидан сўнг барчага ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
«Жуда ҳаяжондаман. Қалбимда кечаётган ҳис туйғуларни икки оғиз сўз билан таърифлаб беролмайман. Бу барча юртдошларимиз ғалабасидир. Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбариятига, мени бугун бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаган барча-барчага самимий миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман», – деб Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати Руслан Нуриддиновнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Руслан: "Бу олтин медал сизларники, барчангларга раҳмат, бу юртимни медали, ўзбегимга совға бу" кўриб йиғланг. pic.twitter.com/BKsIxyMjVz
— Rashid Usmonov (@RashidUsmonov) August 16, 2016
Изоҳ (0)