15 август, душанбага ўтар тунда Перуда рўй берган зилзилада тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, маҳаллий La República газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жабрланганлар сони 40 кишини ташкил қилмоқда.
5,4 магнитудали зилзила эпицентри Арекипа шаҳридан 88,2 километр шимолда жойлашган эди. Табиий офат 10 километр чуқурдан ўтди.
Зилзила келтириб чиқарган кўчки оқибатида 50 та атрофида уйлар қулаб, йўллар ёпилиб қолди. Айни пайтда фуқаролар мудофаа отрядлари бошпанасиз қолган одамларга ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)