Тайваннинг электрон ускуналар, шу жумладан, iPhone ва iPad йиғиш билан шуғулланувчи Foxconn компанияси Япониянинг Sharp компаниясини қўшиб олишни якунлади. Бу ҳақда, Financial Times’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Foxconn компанияси 11 август кечаси тарқатган баёнотдан сўнг эртасига Sharp акцияларининг Токио биржасидаги нархи 19 фоизга ўсиб, донасига 106 иенани (1,05 доллар) ташкил этди.
Икки компания ўртасидаги шартнома март ойида имзоланган эди. Foxconn Sharp акцияларининг учдан икки қисмига 3,8 миллиард долар тўплашга рози бўлди. Келишув Тайвань фирмасига Япониянинг қуёш батареялари ва суюқ кристалли дисплейлар ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)