Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпиада ўйинларининг от спорти матбуот марказига теккан ўқ у ерга тасодифан бориб тушган. Бу ҳақда Рио–2016 ташкилий қўмитасининг жамоат билан алоқалар бўлими директори Марио Андрада маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Рио–2016 ўйинлари давомида от спорти матбуот марказига ўқ иккинчи марта келиб тушди. 6 август, шанба куни ўқ матбуот марказининг брезентли томига тегди. 10 август, чоршанба куни эса ўқ отхонага бориб тушди. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳеч ким жабрланмади.
«Таҳлил ўқ икки минг метр масофадан узилгани ва тезлиги паст бўлганини кўрсатди. Полиция бу тасодиф эканини айтди», – дея маълум қилди Андрада.
Изоҳ (0)