Режиссёр Акбар Бектурдиев қизли бўлди. Бу ҳақида режиссёрнинг ўзи журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«22 июль куни Сабрия исмли иккинчи қизим дунёга келди. Худога шукр, фарзандим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам соғ-саломат», — деди режиссёр.
Маълумот учун, Акбар Бектурдиевнинг тўнғич қизининг исми Солиҳа бўлиб, у уч ёшда.
Акбар Бектурдиев «Жазо» (2007), «Сўнгги лаҳза» (2009), «Хавфли саргузашт» (2010), «Муҳаббатнома» (2010), «Ҳур қиз» (2011), «Бахт уйи» (2011), «Салом севги, хайр севги» (2012), «Ойқиз эртаги» (2016) каби фильмларни суратга олган.
Изоҳ (0)