«Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» китобининг биринчи нашрига тегишли ноёб нусха Лондондаги аукционда 20 000 фунт стерлингга сотилиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Китобнинг ноёблиги ундаги хато билан боғлиқ: саҳифада бир хил мазмундаги қатор икки марта такрорланган. Кейинчалик хато ўнгланган ва қайта нашрларда қайтарилмаган. Адашув биринчи нашрдаги 500 китобда қайд этилган, ҳозирда улардан фақат 200 та қолган ва бозорда камдан-кам пайдо бўлади.
Маълумот учун, «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» китобининг хато бўлмаган дастлабки нашрлари 140 фунт стерлингдан сотилади.
Изоҳ (0)