АҚШ президенти Барак Обама таътил пайтида The Beach Boys рок гуруҳининг, шунингдек, Принс, Билли Холидей ҳамда Жей Зининг қўшиқларини тинглашни маъқул кўради. Бу ҳақда Оқ Уй раҳбари Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Буни жойлаштириш имкониятини кутаётгандим: ёзги плейлист. Сиз нима тинглайсиз?», — деб ёзди президент.
Обама иккинчи бор бундай рўйхатни эълон қилиши. Ўтган йили у Швециянинг Spotify мусиқий сервисида рўйхатдан ўтган эди.
Обама 6 августдан буён рафиқаси Мишель ҳамда қизлари Малия ва Саша билан Массачусетс штати қирғоғидаги Мартас-Винъярд оролида дам олмоқда.
Изоҳ (0)