Туркиянинг жануби-шарқида собир этилган иккита теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар полиция ходими ҳам бор, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳужумларни Курдистон ишчи партияси аъзолари ташкил қилган. Мардин вилоятида жангарилар полиция микроавтобуси ўтиб кетаётган вақтда бомба ўрнатилган машинани портлатиб юборди. Теракт давлат шифохонаси яқинидаги ҳарбийлар ётоқхонаси биноси олдида содир бўлди. Бир нафар полицияси ва икки ўткинчи ҳалок бўлди, 25 киши жабрланди.
Диёрбакир вилоятида ҳам бомба ўрнатилган машина полиция транспорти олдида портлатиб юборилди. Маҳаллий ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, беш киши ҳалок бўлди, 12 киши, шу жумладан, беш полициячи жароҳат олди.
Изоҳ (0)