Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясида бир нечта автомобиль иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 20 нафари жабрланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «Iqilu.com»

Фото: «Iqilu.com»

Ҳодиса ҳудуднинг марказий қисмидаги Цзибо округида юз берди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси юк машинаси, иккита автобус, енгил автомобиль ва мотоцикл иштирокида бўлди.

Барча жабрланганлар шифохонага етказилди, улардан икки нафари оғир аҳволда экани хабар қилинмоқда.

Полиция ходимлари воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)