Испаниянинг «Барселона» жамоаси норасмий Жоан Гампер Кубоги учун баҳсда Италиянинг ўртамиёна «Сампдория» клубига қарши баҳс олиб борди. «Камп Ноу» стадионида ўтказилган ўйинда каталонияликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин қаҳрамони Лионель Месси бўлди. 16-дақиқада Луис Суарес томонидан киритилган голга аргентиналик ҳужумчи ассистентлик қилган бўлса, 21 ва 34-дақиқаларда Мессининг ўзи тўп киритиб, дубль қайд этди. 29 ёшли форвард голлардан бирини жарима зарбасидан киритди.
«Сампдория» сафида Мурьель ва Будимир биттадан гол киритишга муваффақ бўлди.
«Барселона» (Испания) – «Сампдория» (Италия) – 3:2
Голлар: Суарес, 16 (1:0); Месси, 21 (2:0); Мурьель, 23 (2:1); Месси, 34 (3:1); Будимир, 78 (3:2).
Изоҳ (0)