2016 йилнинг августидан 2017 йилнинг мартига қадар Euronews телеканалида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳақида реклама ролиги намойиш этилади. Бу ҳақда, «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизматига асосланиб, UzReport хабар бермоқда.
Шунингдек, телеканал Postcards ва Cult рукнларида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва бошқа минтақалардаги маданий-тарихий ёдгорликлар ҳақида 18 та сюжет намойиш қилади.
Изоҳ (0)