Ростов-Донда FlyDubai’нинг Boeing 737 самолёти қулашининг асосий версияси деб инсон омили ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» агентилигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Экипаж командири ўз хатти-ҳаракатларига ҳисобот бериб, вазиятни адекват баҳолаган, шунингдек, 12 сония давомида кнюпелни ушлаб турган ва бу стабилизаторнинг шўнғиш режимига тушириб қўйди. Овозни ёзиб олувчи мослама командирнинг иккинчи учувчи томонидан хавфсизлик ҳақидаги саволларига жавоб бермай, ҳаммаси жойида эканини айтганини қайд этган. Унинг овоз интонацияси тинч, ҳаяжон сезилмаган эди», – дейилади хабарда.
Ҳалокатнинг бошқа талқинлари – оғир об-ҳаво шароитида ҳаво кемасини бошқара олмаслик, командирнинг чарчоғи ва баландлик рулининг ишламай қолиши ҳам кўриб чиқилмоқда.
Дубайдан Ростов-Донга учиб келган самолёт 19 март куни кечаси, қайта қўниш вақтида ҳалокатга учраганди. Ҳаво кемаси бортида бўлган 55 йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)